Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция ва Буюк Британия ядро қуроли бўйича келишувга эришди

Франция ва Буюк Британия ядро қуроли бўйича келишувга эришди

Франция ва Буюк Британия ядровий тийиб туриш бўйича келишувга эришдилар. 

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон фармонни имзоладилар.  Унга кўра ҳар икки давлатнинг ядровий тўхтатувчи кучлари мустақил, бироқ бир-бири билан мувофиқлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда жаноб Стармер қўшма матбуот анжуманида маълум қилди. 

"Бугун эрталаб биз мустақил ядровий тўхтатувчи кучларимизни мувофиқлаштиришимизни тасдиқловчи декларацияни биринчи марта имзоладик", деди Британия бош вазири.

Мазкур жараён Reutersʼнинг Youtube каналида намойиш этилди. Ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқига фавқулодда хавф туғилган тақдирда Лондон ва Париж биргаликда ядро қуролидан фойдаланади. 

Бир кун аввал Британия ҳукумати ўзининг расмий сайтида шартнома имзоланиши ҳақида хабар берган эди. Матбуот хабарида таъкидланишича, икки давлат ўртасида ядровий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашади, бу эса ядровий қуролларни тарқатмаслик халқаро режимини биргаликда қўллаб-қувватлаш имконини беради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг