Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фригия водийси: кашф қилинмаган Онадўли тупроқлари

Фригия водийси: кашф қилинмаган Онадўли тупроқлари

Туркиянинг ҳар бир бурчагида қадимий тарих, табиий гўзаллик ва маданий бойликнинг ўзига хос уйғунлиги уфуриб туради ва кашф этилишини кутаётган улкан яширин хазиналар мавжуд. Бурдурнинг ям-яшил тепаликларидаги Сагалассоснинг қадимий харобаларидан тортиб Туркиянинг ўрта-ғарбий қисмидаги фригияликларнинг мистик меросигача бўлган жойлар кашфиёт ва ҳайратга тўла унутилмас тажрибаларга бойдир.

Жумладан, Фригия ҳам қадимги Онадўли тамаддунларидан бирининг бешиги бўлган. Бу ерда, бронза даврининг охирида, милоддан аввалги 6-асргача бўлган даврда сирли Фригия қироллиги пайдо бўлган.

Фригия водийси эса улкан ҳудуд бўлиб, Эскишеҳир, Кутаҳя, Афён ва Анқара вилоятларида ушбу маданият меросининг излари мавжуд.

Қадимги фригияликлар металлга ишлов бериш, кулолчилик ва тўқимачиликда ўзларининг маҳоратлари билан машҳур эдилар. Қайсидир маънода, улар ҳатто қадимги антик даврнинг мода йўналишларини яратувчиларига айландилар ва дунёга, масалан, машҳур қизил Фригия қалпоқчасини берган. Шу билан бирга, улар ўзларининг оригинал ёзувларини ишлаб чиққанлар.

Эскишеҳир вилоятининг Язıликая шаҳридаги монументал ибодатхона мажмуаси қурилишида фригияликларнинг афсонавий қироли Мидаснинг ҳиссаси бор, дейишади. У қадимги фригияликларнинг она маъбудаси ҳисобланмиш Кибелага бағишланган деб ишонилади. Мажмуа марказида фригий тилидаги мураккаб барельеф ва ёзувлар билан безатилган туф қояси жойлашган.

Туркиядаги энг узун йўлаклардан бири бўлган Фриг йўли билан фригияликларнинг тарихий ватанларида қолган изларини кузатиб бориш мумкин.

Фригия йўлини бошлаш учун учта муқобил ҳудуд бор - Гордион, Сейдилер ва Ениже фермаси. ЮНEСКОнинг Туркиядаги энг сўнгги мерос объектларидан бири бўлган Гордион Фригиянинг сиёсий ва маданий пойтахти сифатида танилган. Бу, шунингдек, Фригия қалпоғи ўйилган тасвирда пайдо бўлган биринчи жой. Энг тарихий масканлари орасида ўзининг ажойиб улкан қоя тошлар билан машҳур Сейдилер ва Аязида Фригия аҳоли пунктлари, Фригия қоя қабрлари ва ёдгорликлари жойлашган Гўйнуш водийси бор. Кутаҳядаги Ениже фермасида қоятошдан ясалган Деликтош ва Пентесер қалъалари тарихсеварларнинг энг севимли масканига айланди. Қаердан бошланишидан қатъий назар, йўллар Фригияликларнинг энг муҳим аҳоли пунктларидан бири бўлган Эскишеҳирдаги Язиликаяда бирлашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг