Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол: 17 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионати энди ҳар йили ўтказилади

Футбол: 17 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионати энди ҳар йили ўтказилади

ФИФА U-17 ёш тоифасидаги терма жамоалар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ҳар йили ўтказишга қарор қилди.

Илгари ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинар эди.

Шунингдек, иштирокчилар жамоалар сони ҳам 24 нафардан 48 нафарга оширилади.

Янгилик 2025 йилдан бошлаб кучга киради ва Қатар 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига кетма-кет 5 йил мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги жаҳон чемпионати финалида Германия терма жамоаси Францияни мағлуб этиб, биринчиликни қўлга киритган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг