ФВВ икки йирик ёнғин ҳақида маълумот берди
Куни кеча, 4 октябр куни соат 20:04да Ўртачирчиқ тумани, «Ўчоқли» МФЙ, Мажнунтол кўчасида жойлашган «WORT BARAKA BIZNES» МЧЖга қарашли бинода ёнғин бўлди.
Воқеа жойигаТошкент вилояти ФВБ раҳбари бошчилигида 5 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида бино ичидаги ёғоч материаллари ёнган. Ёнғин соат 20:33да ўраб олиниб, соат 20:59да батамом ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 800 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Шунингдек, бугун, 5 октябр куни соат 06:45 да Фарғона вилояти, Риштон тумани, «Деҳқонобод» МФЙ, Нишонбобо кўчасида жойлашган гулқоғозлар ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Бешта ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 06:54 да етиб бориб, ёнғин 07:00 да ўраб олиниб, 07:20 да ўчирилган.
Ёнғиндан бинонинг 250 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб, 300 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва халок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғинлар сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter