Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берди

ФВВ зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 21 март куни Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ФВВ расмий хабар берди.

«Республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган.

Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Баъзи-баъзида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг