Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гаити фожиаси. Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингтага яқинлашди

Гаити фожиаси. Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 2 мингтага яқинлашди

Ўтган дам олиш кунлари Гаитининг жануби-ғарбий қисмида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1941 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.

Расмийларга кўра, камида 9 915 киши жароҳатланган.

Зилзила ўн минглаб уйларни вайрон қилганидан сўнг, кучли ёмғирли тропик бўрон тирик қолганларни қидириш ишларига тўсқинлик қилган. Маҳаллий аҳоли зилзиладан ёриқлар пайдо бўлган бинолардан эҳтиёт бўлишга чақирилган — улар кучли ёмғир оқибатида қулаб тушиши мумкин.

Касалхоналар одамлар билан тўлган, сабаби одамлар бошпана илинжида ҳам бинога жойлашишга ҳаракат қилмоқда.

Омон қолганларни топиш бўйича операция об-ҳаво шароити яхшиланганидан кейин қайта тикланган. Зилзиладан зарар кўрган гаитиликлар озиқ -овқат, бошпана ва тиббий ёрдам талаб қилмоқда.

14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас