Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғалаба боғи» ва унга туташ музей қисқа муддатга ёпилди

«Ғалаба боғи» ва унга туташ музей қисқа муддатга ёпилди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейи қисқа муддатга ёпилди.

Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар берди.

Таъкидланишича, бу шу йилнинг 20 май кунидан янги экспозицияларни жойлаштириш ҳамда мажмуа ҳудудида кичик таъмирлаш ва дезинфекция ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Шу муносабат билан 20 майдан бошлаб ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги музейга кириш ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг