Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Газ қуйиш шохобчасида жанжал» видеосига изоҳ берилди

«Газ қуйиш шохобчасида жанжал» видеосига изоҳ берилди

Фото: ИИББ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда «Оҳангаронда, метан газ қуйиш шохобчасида жанжал келиб чиқди» сарлавҳаси билан видео хабар тарқалиб, жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ўрганишлар натижасида, воқеа автомобилларга газ қуйиш жараёни ёки у ерда навбат талашган ҳайдовчилар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳолат Оҳангарон тумани «Шодмалик» маҳалласида ўтказилган тўй маросимида содир бўлиб, хонадонга меҳмон сифатида келган куёвнинг жўралари ва келиннинг синфдош дўстлари тадбирда ўзаро тортишиб қолганлар.

Шундан сўнг, улар тўй бўлаётган хонадон яқинида жойлашган, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари сабаб иш фаолиятида бўлмаган газ қуйиш шохобчаси ҳудудига ўтиб, бир бирлари билан уришиб, жанжаллашганлар.

Ушбу воқеа юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига бирор хабар келиб тушмаган.

Фото: ИИББ Ахборот хизмати

Ҳозирда, жанжалда иштирок этганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда жиноят ишига жалб этилиб, туман ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси, 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг