Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Газ заправка»лардаги ўғирликларга барҳам бериш шартлиги айтилди

«Газ заправка»лардаги ўғирликларга барҳам бериш шартлиги айтилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бош прокурор ўринбосари Валиевга «газ заправка»ларда тартиб ўрнатиш топшириғини берди.

Йиғилишда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.

Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг