Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича 15 августда музокаралар ўтказилиши мумкин
Қатар, Миср ва АҚШ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича якуний таклифларни беришга тайёр. Бу ҳақда қўшма баёнот эълон қилинди.
Юқоридаги мамлакатлар Исроил ва ҲАМАСни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича 15 август куни музокараларни давом эттиришга чақирди.
Исроил 15 август куни ўз музокарачиларини учрашувга жўнатади, дейилади Нетаняҳу девони берган хабарда.
ҲАМАС ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter