Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғолиб Муродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди

Ғолиб Муродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги.

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Муродов Ғолиб Неъматовични Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Ғолиб Муродов - 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг