Google кино олади

Google компанияси филмлар ва телешоулар суратга олинувчи янги бўлинмасини ишга туширди, деб хабар берди Business Insider.
100 Zeros (Google номидан олинган — 100 та нолдан иборат рақам) бўлинмаси Range Media Partners продюсерлик фирмаси билан ҳамкорликда Google молиялаштириши мумкин бўлган лойиҳаларни қидиради.
Google ушбу лойиҳасини ўз технология маҳсулотлари ва хизматлари, жумладан, сунъий интеллект маҳсулотларига жалб этиш имконияти ўлароқ кўрмоқда.
100 Zeros қўл урган илк лойиҳалардан бири 2024 йилда суратга олинган «Cuckoo» («Какку») қўрқинчли филми бўлди. 100 Zeros логотипи филмнинг бошланғич титрларида акс этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter