Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» ягона тўлов сервисини яратади

«Google» ягона тўлов сервисини яратади

Фото: «ITC.ua»

«Google» компанияси «Android Pay» ва «Google Wallet» каби алоҳида тўлов хизматларини ягона тўлов сервисига бирлаштириш режасини маълум қилди. Ушбу сервис «Google Pay» дея номланади. Компания бу орқали «Samsung Pay» ва «Apple Pay»га қарши рақобатга киришиш ниятида, деб хабар берди «ITC.ua».

Бу каби бирлашиш мижозларга компаниянинг тўлов воситаларидан фойдаланишида кенг имкониятларни тақдим этиши лозим. Маълум қилинишича, янги сервис «Google» қайдларида боғланган банк маълумотларидан фойдаланган ҳолда бошқа сервис ва компанияларнинг маҳсулотлари учун тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

«Chrome» браузери орқали эса унинг ёрдамида сайтларда турли харидларни бажариш, «YouTube» учун «обуна»ни тўлаш, «Android» дастури орқали эса савдо нуқталарида сотиб олинган товарларни ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

«Google»нинг сўзларига кўра, «Airbnb», «Dice», «Fandango», «HungryHouse» ва «Instacart» каби мобил дастурлар ҳозирдаёқ «Google Pay»ни қўллаб-қувватламоқда, қолган сайт ва дастурлар яқин ҳафталарда уларга келиб қўшилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг