Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда Грузия ва Туркиядан ўтиб кетди

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда Грузия ва Туркиядан ўтиб кетди

«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил апрел ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index жаҳон рейтингида Ўзбекистон симли интернет тезлиги тезлиги бўйича яна бир поғонага кўтарилди.

Рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 94-поғонани эгаллаб турибди. Шундай қилиб, бир йил давомида 37 поғона кўтарилишга эришилди. Яъни, 131-ўриндан 94-поғонагача.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги карийб 2,3 баробарга ўсган: 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/c. бўлган бўлса, 2020 йил апрел ҳолатида 25,88 Мбит/c.ни (юклаш) ташкил этмоқда.

2020 йил апрел ҳолатига кўра республикамиз симли интернет тезлиги бўйича бир қатор давлатлардан олдинда: Грузия (95-ўрин), Туркия (97-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин) ва Туркманистон (174-ўрин).

Маълумот учун: Speedtest интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилари томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва доимий равишда рейтинг тайёрлаб, эълон қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг