Гулистонда овқатланиш шохобчасида газ портлаган: жабрланганлар бор
Бугун, 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳар «Тараққиёт» МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида ёнғин содир бўлди.
Ҳодиса жойига ҳудудий ФВБ ходимлари етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Вилоят ССБ берган маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар йўқ.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.
Маҳаллий аҳоли мазкур объект бозор ҳудудида жойлашгани ва ёнғин суюлтирилган газ баллони портлаши натижасида келиб чиққани, қурбонлар борлиги ҳақида ёзмоқда. Расмий маълумотларда эса ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter