Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримова ўмарган пуллар қайтариляптими?

Гулнора Каримова ўмарган пуллар қайтариляптими?

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан ОАВ вакилларининг учрашувида бир мавзудан четлаб ўтишнинг иложи йўқдек. Мавзуки, Гулнора Каримовага тааллуқли.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура мутасаддилар иштирокида ўтказилган брифингда айни мавзу яна кўтарилди.

 Аввалига унинг саломатлиги сўралди: тузукми?

Жавоб мазмуники, соғлиги қониқарли, жазони ўташига монелик қилмайди.

Яна сўралди: унинг хориждаги активларини қайтариш бўйича қандай янгиликлар бор?

Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашевнинг изоҳ беришича, хориждаги активларини қайтариш мураккаб жараён. Бундай масала халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосан чет давлатларининг тегишли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Демак, мавзу ҳали бери кун тартибидан тушмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг