Ғуломжон Абдуллаев ярим финалда имкониятни бой берди
Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун курашади.
Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев ярим финал баҳсида гиламга чиқди. 57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз муросасиз кечган курашда америкалик Спенсер Лига имкониятни бор берди.
Энди у эртага кечки дастурда бронза медали учун беллашади.
Аввалроқ таэквандочимиз Улуғбек Рашитов олимпиада финалига чиққанди.
Шунингдек, Жавраил Шапиев ҳам бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) ҳам эртага шоҳсупага кўтарилиш учун курашади. Чорак финалда ҳамюртимизни мағлуб этган болгариялик Магомед Рамазанов финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Шапиев эртага ўтиш босқичида гиламга чиқади. Унда терма жамоамиз аъзосига канадалик Алекс Мур рақиблик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter