Гурбангули Бердимуҳамедов оиласи оғир жудоликка учради
Туркман халқининг Миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси, мамлакатнинг амалдаги президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг бувиси Огулобод Бердимуҳамедова 86 ёшида оламдан ўтди.
Огулобод Бердимуҳамедова 1937 йил 15 июнда Гўкдепе этрапининг Бабарап қишлоғида туғилган. Олти нафар фарзандни, жумладан, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовни вояга етказган.
Эслатиб ўтамиз, унинг турмуш ўртоғи, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 2021 йил апрелида 89 ёшида вафот этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter