Гвардиола Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди
Испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола Италия терма жамоасини бошқариш таклифини рад этди, деб хабар беради Championat нашри журналист Фабрицио Романога таяниб.
Италия футбол федерацияси 55 ёшли мутахассисга нафақат миллий терма жамоани бошқаришни, балки Италия футболидаги ислоҳотларда, жумладан, ёшлар ривожланиши тизимида иштирок этишни ҳам ўз ичига олган тўрт йиллик лойиҳани таклиф қилди.
Федерациянинг техник директори Паоло Малдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо Барселонада музокаралар олиб боришди, аммо улар натижасиз қайтишди. Айрим манбаларга кўра, Италия Гвардиолага йилига 10 млн евро таклиф этган, бироқ мутахассис икки баробар маош истаган.
Гвардиола бу ҳафта таклифни кўриб чиқди, аммо охир-оқибат рад этишга қарор қилди. Мураббий олдинда турган иш ҳажмидан хавотирда эди ва у оиласига вақт ажратишни ва кўп йиллик машаққатли меҳнатдан сўнг тикланишни хоҳлайди.
Манбаларга кўра, федерация вакиллари ва Гвардиола ўртасидаги суҳбат бир дақиқадан кам давом этди.
Гвардиола 2016 йилдан бери «Манчестер Сити»ни бошқариб келди ва 2025/26 йилги мавсум охирида инглиз клубини тарк этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter