Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамёнбоп Pixel 9a фотокамераси — қиммат Galaxy S25 Ultraникидан яхшироқ

Ҳамёнбоп Pixel 9a фотокамераси — қиммат Galaxy S25 Ultraникидан яхшироқ

Фото: Gizmodo / Tom's Guide

DxOMark мутахассислари Google Pixel 9a смартфони камерасини синовдан ўтказиб, унга қиммат Samsung Galaxy S25 Ultra флагманига қараганда юқори баҳо беришди.

Янги чиққан Google Pixel 9a 143 балл тўплаб, DxOMark рейтингида Huawei P50 Pro, iPhone 13 Pro Max, Galaxy S24 Ultra ва iPhone 15 каби флагманлар қаторига қўшилди. Смартфоннинг нархи — $500.

Таъкидланишича, Pixel 9a техник хусусиятлари бўйича ўзидан аввалги Pixel 8a (64 Мп, 1/1,73 дюйм) дан зўр эмас. Pixel 9a камераси — 48 Мп (ўлчами 1/2 дюйм). Шунга қарамасдан, ёруғлик кучи f/1.7га яхшиланиши фотосуратлар сифатини сезиларли оширган.

Тест якунида Pixel 9a фото сифати учун 150 баллга лойиқ топилди — Galaxy S25 Ultra дан юқори. Бироқ боке эффекти ва яқинлаштириб олинган суратлар учун кам балл олди, бу учинчи телеобъективли камеранинг йўқлиги билан изоҳланади.

Pixel 9a олган видеотасвирлар учун 137 балл берилди. Умумий баҳо 143 балл, яъни DxOMark умумий рейтингида — 33-ўрин. Рейтинг етакчиси — Huawei Pura 70 Ultra (163 балл).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг