Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар 53-йўловчи — бемор

Ҳар 53-йўловчи — бемор

Фото: «Telegram»

Кеча «Тошкент» халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчининг 66 нафарида коронавирус аниқланди, деб хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг матбуот хизмати.

Ҳар 53 йўловчига бир ковид-бемор тўғри келмоқда.

Хабарда эслатилишича, 2022 йилнинг 15 январидан мамлакатимизга кириб келувчилар учун халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш тартиби жорий қилинган.

Ушбу амалиёт янги штамм кенг тарқалишининг олдини олиш ва касалликни ўз вақтида ҳамда тезкор аниқлаш имконини бермоқда, дейилади хабарда.

Беморлар, касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилган.

Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хил дори-дармон бепул бериляпти, дейилади СЭОЖСХ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг