Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади

Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади

18-25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ташкил этилди. Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 292 нафар ҳарбий хизматчи чарм қўлқоп усталари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий боксчилари жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаш билан якунладилар. Вакилларимиз 7 та медални қўлга киритишди. Шуларнинг 3 таси олтин!

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлишди:

Олтин медаллар:

-60 кг: Шунқор Aбдурасулов;

+91 кг: Лазизбек Мулложонов;

-75 кг: Мавлуда Мавлонова.

Кумуш медаль:

-64 кг: Мужибилло Турсунов.

Бронза медаллар:

-51 кг: Aзиза Ёқубова;

-60 кг: Райҳона Қодирова;

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг