Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарри Кейн Бундеслига рекордини ўрнатди

Ҳарри Кейн Бундеслига рекордини ўрнатди

Фото: Sport5.by

Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Ҳарри Кейн биринчи мавсумда урилган голлар бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди.

31 ёшли инглиз Германия чемпионатининг 26-турида меҳмонда «Дармштадт 98»га қарши баҳсда ушбу натижага эришди. Ўйин 2:5 ҳисобида мюнхенликлар фойдасига ҳал бўлди.

28-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Тим Скарке ҳисобни очди. Сўнгра Ҳарри Кейннинг узатмасини голга айлантирган Жамал Мусиала (36-дақиқа) мувозанатни тиклади. Танаффусга қадар Кейннинг ўзи биттта голни расмийлаштирди. Иккинчи таймда мюнхенликларга ғалаба келтирган голларга Жамал Мусиала (64), Серж Гнабри (74) ва Матис Тел (90+3) муаллифлик қилишди. Ўйиндаги сўнгги голни мезбон футболчи Оскар Вилҳелмссон (90+5) ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Кейн Германия чемпионатида дебют мавсумидаёқ 31 та гол урган илк футболчига айланди. Қолаверса, бир чемпионат мавсумида энг кўп гол уриб, шахсий рекордини янгилаб олди. Бунгача Англия чемпионатида иккита мавсумда 30 тадан гол ура олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг