Ҳасанбой финалга чиқди, аммо бошқа йўқотишга учрадик
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов қаторасига иккинчи бор Осиё ўйинларининг финалига йўл олмоқда.
-51 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз ярим финалда япониялик Томоя Субоига қарши баҳс олиб борди.
Икки жаҳон чемпионлари ўртасидаги баҳсда юртдошимизнинг қўли баланд келди. Шунингдек, ушбу ғалаба Дўсматовга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам тақдим қилди. Унинг финалдаги рақиби таиландлик Титисан Панмот бўлади.
Маҳоратли ёш боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё ўйинлари совриндорига айланди.
-80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз ярим финалда хитойлик Танглатихан Тўхтарбекка қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли жанг мезбон боксчининг ғалабаси билан якунланди ва юртдошимиз Осиё ўйинларининг бронза медали билан чекланди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларининг финалига йўл олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter