Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини ваъда қилганлар қўлга олинди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини ваъда қилганлар қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бухорода фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ваъдаси билан мўмай даромадни қўлга киритмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Ҳолат вилоят ИИБ Жиноят қидрув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан аниқланган.

Маълум бўлишича,  вилоятнинг Ғиждувон туманида яшовчи 34 ёшли Н.Н. ҳамда 49 ёшли А.Д. лар ўзаро тил бириктирган ҳолда ўзгалар пулини қўлга киритиш мақсадини кўзлаб, режа тузишган. Улар вобкентлик икки нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилишган. Ва «хизмат кўрсатиш» эвазига 400 доллардан миқдорида пул беришларини сўрашган.

Фуқаролар эса ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан тезкор тадбир уюштирилган. Н.Н. ва А.Д.лар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмоқчи бўлган фуқароларнинг  ҳар биридан кимёвий ишлов берилган 380 доллардан олишаётган вақтда қўлга олинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг