Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотганлар қайта имтиҳондан ўтиши керакми?

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотганлар қайта имтиҳондан ўтиши керакми?

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйсангиз, уни тиклаш учун имтиҳондан ўтишингиз керак экан» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат бўйича Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун ариза юбориш хизмати» ишга туширилган.

Бунда фуқаро томонидан мазкур регламентнинг 2-иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори 58-бандида: фуқаро 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарган бўлса, йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларсиз алмаштирилиши белгиланган (мазкур қарорнинг 59-бандида 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарганлик тўғрисидаги маълумотлар келтирилган).

Борди-ю, фуқаро 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим эта олмаса, ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун қайта назарий ва амалий имтиҳонларни топшириши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали бўйича билдирилган эътироз ҳам тезкор ўрганилиб, техник хатоликлар бартараф этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг