Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳелен» тўфони АҚШга жиддий талафот етказди

«Ҳелен» тўфони АҚШга жиддий талафот етказди

АҚШ жануби-шарқини қамраб олган «Ҳелен» тўфони оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар электрсиз қолди.

Тўфон ҳозирда сезиларли даражада заифлашган бўлсада, метеорологлар кучли шамол, кучли ёғингарчилик ва торнадо хавфи давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Довул ҳудудида уйлар ва йўллар қисман сув остида қолган, суғурта компаниялари зарарни кўп миллиард долларга баҳоламоқда.

Ўнлаб одамлар кучли тошқин вақтида шифохона томида жон сақлаб қолишди.

Хабар қилинишича, «Ҳелен» тўрт миллион хонадон ва корхоналарни электр энергиясисиз қолдирган.

АҚШ президенти Жо Байден аҳолини маҳаллий амалдорларнинг эвакуация ҳақидаги огоҳлантиришларига амал қилишни сўради. Флорида штатининг Тейлор округида шериф департаменти эвакуациядан бош тортган аҳолидан қўлларига исм ва туғилган саналарини сиёҳ билан ёзиб қўйишни маслаҳат берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг