Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Ерни «Апофис» астероидидан ҳимоя қилмоқчи

Ҳиндистон Ерни «Апофис» астероидидан ҳимоя қилмоқчи

Иллюстратив фото

Ҳиндистон фазовий тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) раҳбари Шридҳара Паникер Соманатҳ Ҳиндистон Ерни «Апофис» астероидидан ҳимоялаш бўйича сайёралараро миссияда қатнашишини маълум қилди.

«Апофис» 2029 йилда Ерга жуда яқин келганида биз уни қарши олиш учун жўнаш имконига эга бўламиз. Ҳиндистон бунда қатнашиши шарт», — деди у.

Маълумот учун: «Апофис» (лотинча Apophis) — 2004 йилда Аризона (АҚШ) Китт-Парк обсерваторияси томонидан кашф этилган астероид. Диаметри — 325 метр, массаси — 280 млн тонна.

2029 йилда Ерга энг яқин келганида «Апофис»нинг юлдуз катталиги кўринувчанлиги 3,1m ни ташкил этади, яъни оддий кўз билан кўриш мумкин. 2029 йилнинг 13 апрел куни астероид Ер сиртидан 31 минг километр баландликда учиб ўтганида Кичик Айиқ юлдуз туркуми юздузлари каби ёрқинлашади.

«Апофис» — Ердаги айрим объектларга солиштирилганда.
Манба: iXBT

Аввалроқ 8–11 июл кунлари уч йирик астероид Ер яқинидан учиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг