Ҳиндистон жануби-ғарбидаги кўчкиларда 174 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Керала штатида содир бўлган кўплаб кўчкилар қурбонлари сони 174 кишига етди.
«Охирги маълумотларга кўра, 196 киши жароҳатланган, яна юзлаб одамлар қочиб кетган. Бундан ташқари, 98 киши бедарак йўқолган», деб ёзади Times Of India.
Ўлганларнинг аксарияти чой плантацияларида ишлаган ва йўллар бўйлаб ёки плантациялар этагида қурилган кичик уйларда яшаган.
Сешанбага ўтар кечаси Ваянад туманида кучли ёмғир сабаб учта кўчки содир бўлди. Табиий офатнинг энг катта қисми тепаликдаги Мундаккай, Чооралмала, Аттамала ва Ноолпужа қишлоқларига тушди.
Тонналаб лой, сув ва илдизи узилган дарахтлар ўнлаб уйларни кўмиб ташлаган. Йўллар ва кўприк вайрон қилинган. Қидирув ишларига йўллар тўсиб қўйилгани ва рельефнинг мураккаблиги тўсқинлик қилмоқда. Қидирув ва қутқарув ишларида маҳаллий аҳоли, қутқарувчилар ва ҳарбийлар иштирок этмоқда. Ҳарбий ҳаво кучлари самолётларидан ҳам фойдаланилади. 31 июль штатда мотам куни деб эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter