Ҳиндистон Покистонга ракеталарда зарба берди

Ҳиндистон Покистонга ракеталарда зарба берди — Ҳиндистон мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, «Синдур» ҳарбий амалиёти доирасида Покистондаги 9 та объектга ҳужум қилинган.
Баёнотда Ҳиндистонга қарши террорчилар инфратузилмасига зарба берилгани ва Покистоннинг биронта ҳарбий объекти нишонга олинмагани айтилади.
Аммо Покистон расмийлари Ҳиндистон ракеталаридан тинч аҳоли жабр кўргани, икки киши ҳалок бўлгани ва 12 киши жароҳатланганини маълум қилди.
SAMAA TV хабар беришича, Покистон Ҳиндистонга жавоб зарбаларини берган. Ҳозирча тарқалган хабарларга кўра, Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолёти уриб туширилган.
БМТ бош котиби Гутерриш ҳамда АҚШ президенти Трамп томонларни муросага чақирди.
CNN ёзишича, икки мамлакат ўртасида уруш кечган 1971 йилдан буён илк марта Ҳиндистон Покистоннинг баҳсли бўлмаган (Кашмирдан ташқаридаги) ички ҳудудига зарба берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter