Ҳиндистон Россия нефти учун юанда тўлашдан бош тортди
Ҳиндистон расмийлари Ню-Деҳли ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабабли Россия нефть етказиб берувчиларининг юанда тўлаш талабларини рад этмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги музокараларда бевосита иштирок этган, исми ошкор этилмаган ҳиндистонлик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар бермоқда.
Агентликнинг бошқа суҳбатдошлари Ҳиндистон раҳбарияти бундай талабларга рози бўлмаслигини, чунки нефтни қайта ишлашнинг деярли 70 фоизи давлатга тегишли эканлигини тасдиқлашгана. Шундай қилиб, улар Хитой валютасида тўлашдан бош тортишган.
Аввалроқ Ҳиндистоннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш компанияси Indian Oil Corp. бир қанча юкларни юанда тўлаган, аммо тақиқдан кейин бу амалиётни тўхтатган.
Россия нефти учун тўлов муаммоси икки томонни ҳам ташвишга солмоқда. Доллар тўловлари G7 давлатлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан киритилган санкциялар ва нархларнинг юқори чегаралари туфайли қийин бўлиб қолган. Ҳиндистон рупийларини эса Россия компаниялари маҳаллий қонунчилик туфайли мамлакатдан олиб чиқиб кета олишмайди. Натижада, тўловлар асосан АҚШ долларига боғланган дирҳамларда (БАА валютаси) амалга оширилади ва белгиланган чегарадан ошиб кетган тақдирда қўшимча тўлов рупийда амалга оширилади.
Нашрнинг яна бир суҳбатдоши сўнгги пайтларда томонлар айирбошлаш валютаси бўйича келиша олмагани учун бир нечта юк учун тўловлар кечиктирилганини тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter