Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Украинадаги элчихонасини Польшага кўчирди

Ҳиндистон Украинадаги элчихонасини Польшага кўчирди

Фото: «Caliber»

Ҳиндистон Украинадаги элчихонасини Польшага кўчиришга қарор қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.

«Украинада хавфсизлик борасида вазият тез ёмонлашиб бораётгани, жумладан, мамлакатнинг ғарбий қисмига ҳужумлар сабабли, Ҳиндистоннинг Украинадаги элчихонасини Польшага вақтинча кўчириш қарорига келинди», — дейилади хабарда.

Ҳиндистон ташқи сиёсат идораси воқеаларнинг келгуси ривожига қараб вазият ўзгариши мумкинлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг