Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Колката шаҳри марказида жойлашган «Rituraj» меҳмонхонасида содир бўлган ёнғин натижасида 14 киши ҳалок бўлган, яна 13 нафар фуқаро жароҳатланган.

Ҳодиса жойига тезкор хизматлар жалб этилган ва бир нечта инсон қутқариб қолинган. Маҳаллий полиция вакилларининг маълум қилишича, 14 нафар шахснинг жасади топилган, ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган.

Айни вақтда ёнғиннинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг