Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда пандемия энг ёмон босқичига ўтди

Ҳиндистонда пандемия энг ёмон босқичига ўтди

Фото: RNZ

Жаҳонда коронавирус пандемияси бошланганидан бери энг ёмон ҳолат айни пайтга келиб Ҳиндистонда кузатиляпти. «РИА Новости» хабарига кўра, 30 апрель куни мамлакатда 401 993 кишида ковид аниқланган, 3 523 нафар бемор вафот этган.

«Worldometer» маълумотларида эса 30 апрель куни Ҳиндистонда 402 110 кишида COVID-19 аниқлангани келтирилган. Рақамлар сал фарқланади, бу муҳиммас, энг ёмони, ҳар икки манбада келтирилган 400 минглик ҳолат!

Солиштириш учун: коронавируснинг энг оғир зарбасини қабул қилган АҚШда бир суткалик энг ёмон натижа 2021 йилнинг 8 январида қайд этилиб, 307 мингдан ортиқ инсонда вирус топилганди. Бир кунда 300 мингдан ортиқ бемор Қўшма Штатларда бошқа аниқланмаган. Айни пайтда АҚШда пандемия даврида коронавирусни юқтирганлар сони 33,1 млн.дан ошган.

АҚШда кунлик касалланиш ҳолатлари

Манба: «Worldometer»

Ҳиндистонда кунлик касалланиш ҳолатлари

Манба: «Worldometer»

Ҳиндистонда эса суткасига 300 мингдан ортиқ касаллик аниқланиши ҳолатлари ўн кундан бери тўхтаган эмас. Аксинча...

Ҳозирга келиб Ҳиндистонда касалланганлар жами сони 19 164 969 нафарга етган, вафот этганлар сони 211 мингдан ошган, 3,26 млн. киши даволанмоқда.

Коронавирус фаоллиги шу тахлит сақланиб қолган тақдирда, Ҳиндистон дунёнинг энг улкан ковид-ўчоғига айланиши учун бир ярим ой ҳам кўплик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг