Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда намойиш пайти кузатилган тиқилинчда салкам 40 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда намойиш пайти кузатилган тиқилинчда салкам 40 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда намойиш пайтида юз берган тиқилинчда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. 

Фожиа 27 сентябр куни кечқурун Тамилнаду штатида таниқли актёр Вижай томонидан ўз партиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган сиёсий митинг чоғида юз берди

Тадбирда ўн минглаб одамлар қатнашди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тиқилинч оломоннинг бир қисми саҳна томон йўл олган пайтда бошланган. Саросимада кўпчилик ҳушини йўқотди, бошқалар оёқ ости қилинди, тез ёрдам машиналари эса оломон орасида ҳаракат қилишга уринди. 

Камида 39 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарияти болалар ва аёллардир. 

Расмийлар ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир миллион рупий (тахминан 11 минг доллар) тўлаб бериш ва воқеа сабабларини ўрганишга ваъда берди. 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеани “ўта қайғули бахтсиз ҳодиса” деб атади ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилади. 

Ҳиндистонда бундай ҳодисалар учраб туради: биргина жорий йилнинг ўзида диний байрамлар ва спорт тадбирлари вақтидаги тиқинлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг