Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда юк ва йўловчи поездлари тўқнашувида 15 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда юк ва йўловчи поездлари тўқнашувида 15 киши ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ҳиндистонда юк поезди йўловчи поездига катта тезликда келиб урилди.

Мудҳиш ҳодиса мамлакат шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида Рангапани станцияси яқинида содир бўлган. Юк поезди Калкутта ва Силчар шаҳарлари оралиғида қатновчи йўловчи тезюрар поезди билан тўқнашиб кетган, деб хабар берди CNN маҳаллий полицияга асосланиб.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бир нечта вагонлар релсдан чиқиб кетганини, бир вагон эса моторли вагон устида осилиб турганини кадрларда кўриш мумкин. Reuters ёзишича, авария оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, 30 киши жароҳатланган. Поезд машинисти ҳам қурбон бўлган. Темир йўл фожиасининг сабаби ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг