Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиси катта миқдордаги пора билан ушланди

Ҳоким ёрдамчиси катта миқдордаги пора билан ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Тошкент туман бўлими, Янгийўл туман прокуратураси, ДХХ Тошкент тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 апрель куни Тошкент ТХАЙ йўли кўчасида жойлашган «Жеддах» номли миллий таомлар ошхонаси ёнида фуқаро Л.А (исм-фамилияси ўзгартирилган) Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган «Боғизилол» кафеси ёнидан оқиб ўтган анҳор бўйидаги 0,04 га ер майдони эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қарорини чиқартириб бериши эвазига 30 минг долларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.  

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништирган шахс аслида Тошкент туманидаги «Зарбдор» МФЙда ишлаётган ҳоким ёрдамчиси экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг