Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлар уруш қатнашчиларини йўқлаяпти

Ҳокимлар уруш қатнашчиларини йўқлаяпти

9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида уруш қатнашчиларини хотирлаш ва йўқлаш амаллари бошланиб кетган.

Хусусан, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги Янгиобод маҳалласидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекмирза ота Абсаламовни кўргани борган. Ҳоким президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган ва 15 миллион сўм пул мукофоти, махсус эсдалик совғасини топширган.

Шунингдек, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Отабой ота Амоновнинг 100 ёшлик юбилейига бағишланган байрам тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Солиев қатнашган ва совғаларни берган.

Бундай тадбирлар бошқа вилоятлар ва ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг