Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик "ҳайдовчиси"нинг кирдикори фош бўлди

Ҳокимлик

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Ундафуқаро М.М. фуқаро О.Қ.га ўзини гўёки Бухоро шаҳар ҳокимлигида ҳайдовчи вазифасида ишлашини айтиб, танишлари ёрдамида уй-жой сотиб олиш учун 350 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. фуқаро Б.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Беруний туманидаги тижорат банкларининг биридан 200 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 8 млн сўмни олган вақтида  ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва  28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг