Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик прокурорнинг хизмат уйини жиҳозлаш учун 45 миллион сўм ажратди

Ҳокимлик прокурорнинг хизмат уйини жиҳозлаш учун 45 миллион сўм ажратди

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги прокурорнинг хизмат уйини мебеллар билан жиҳозлаш учун 45,3 млн сўм бюджетдан пул ажратди.

Бу 2023 йилнинг 25 июль куни ҳокимлик томонидан чиқарилган қарорда кўрсатиб ўтилган.

Қарорда келтирилишича, Қўрғонтепа прокуратураси туман прокурорига бириктирилган хизмат уйини жиҳозлаш учун ҳокимликка хат киритган.

Шундан сўнг туман ҳокимининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман прокурорига бириктирилган хизмат уйини жиҳозлаш учун 45 миллион сўм маблағ ажратилган.

Маълумот учун, Қўрғонтепа туманининг собиқ прокурори Сардор Ражаббоев ўз уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатгани учун ишдан олинган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг