Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси ёлғон маълумот тарқатаётганларни судга бермоқчи

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси ёлғон маълумот тарқатаётганларни судга бермоқчи

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот тарқатаётганлар устидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишини маълум қилди.

Корхона ахборот хизматига кўра, бу айни кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «ойлик ижтимоий энергия лимити 200 кВт,  кунлик эса 6,6 кВт экан» сарлавҳали маълумот билан боғлиқ.

«Ҳудудий электр тармоқлари» ахборот хизмати мазкур хабарлар «мутлақо асоссиз» эканлигини таъкидлаб, истеъмолчиларга Ҳукуматнинг 2024 йил 16 апрелдаги қарорида электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меёрлари тасдиқланганини эслатмоқда.

«Шунга кўра, эндиликда бир ойда 200 киловаттгача электр энергияси ишлатган хонадон эгаси 1 киловатт соат учун 450 сўмдан тўлайди. Истеъмол мазкур кўрсаткичдан ошса, яъни 1000 киловатт соатгача ишлатилган бўлса 200 киловатт соатгача – 450 сўм, қолган 800 киловатт соатга – 900 сўмдан тўлов қилинади», – дейилади корхона хабарида.

Яъни, электр энергияси сарфи кунлик истеъмол миқдорида эмас, балки истеъмолчининг бир ой давомидаги кўрсаткичи асосида ҳисобланишини билдирилмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур тарқатилган асоссиз маълумот юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишини маълум қилади», – дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг