Ҳукумат 4 та педагогика олийгоҳига янги ректорлар тайинлади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан 4 та педагогика олийгоҳига ректор тайинланди.
Жумладан:
- Йўлдошев Мақсуджон Абдуллаевич Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи эди; - Тошкенбоев Улуғбек Ниғматович Тошкент шаҳридаги “А.И. Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат буджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси эди; - Саидов Машъал Самадович Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
У бунга қадар Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири эди; - Ўроқов Шерзод Раҳмонович Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
У бунга қадар Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter