Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат яна бир ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантиради

Ҳукумат яна бир ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни рағбатлантиради

2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Бу борада «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, бунда фотосуратлар ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш инспекция сўровига асосан ички ишлар органлари томонидана амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ коррупцион ҳолатлар, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдланганлик ҳамда экологик ҳуқуқбузарлик ва шу каби бошқа ҳолатлар ҳақида тегишли давлат органларига хабар берганлар пул мукофот билан рағбатлантириб келинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг