Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иброҳим Эргашев Инвестиция вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Иброҳим Эргашев Инвестиция вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Фото: Инвестиция вазирлиги

Инвестициялар, савдо ва саноат вазирига ўринбосар тайинланди. 

Президентнинг қарори билан Эргашев Иброҳим Кенжабаевич Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори (2021 йилдан) лавозимида ишлаб келган. 

Иброҳим Эргашев аввал «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуи бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган. 2014—2016 йилларда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг