Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ Сардоба фожиаси бўйича фуқароларни огоҳликка чақирди

ИИБ Сардоба фожиаси бўйича фуқароларни огоҳликка чақирди

Фото: Спутник

2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган тошқиндан жабр кўрган фуқароларга бутун ўзбек халқи ёрдамга ошиқди. Лекин ушбу офатни ниқоб қилиб қўштирноқ ичида саховат пеша фуқароларимиз ҳам топилмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 8 май куни сув тошқини оқибатларини ўрганиш ва норасмий манбалар томонидан асослантирилмаган маълумотларнинг тарқатилишини аниқлаш бўйича ижтимоий тармоқларда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида «Диққат хайрия – Сардобада уй қурамиз» деб фуқаро Д.Ж номига «Davrbank»дан очилган пластик картасига 2020 йилнинг 2 май кунидан 8 май кунига қадар 41 679 708 (қирқ бир миллион олти юз етмиш тўққиз минг етти юз саккиз) сўм миқдоридаги пул маблағлари йиғилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Айрим ижтимоий тармоқларда асослантирилмаган маълумотлар орқали ҳайрия қилинг, уй қурамиз, ёрдам берамиз деб бонг ураётган айрим фирибгарларга ишониб қолманг», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг