ИИБ ходимлари фуқарони калтаклагани ҳақида навбатдаги мурожаат тарқалди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Юсупов Жасурбек Махсетович укаси Реймов Жўрабек Махсетовични Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тан-жароҳат етказилганлиги сабабли ИИБ ходимларига чора кўришни сўраган муражаати тарқалган, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон прокуратураси.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат бўйича Тўрткўл тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва фуқаро Реймов Жўрбек Махсетовичга етказилган тан-жораҳати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter