ИИВ тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Подполковник Хидиров Баҳром Махаматович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Б.Хидиров Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Шадиев ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter