«Ижтимоий карта» ахборот тизимини жорий этишга доир ҳужжат қабул қилинди
Жорий йил 18 июлда имзоланган Президентнинг ПҚ-267-сон қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тубдан такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
Қарорга мувофиқ, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- «Ижтимоий карта» ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш;
- ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;
- давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда, масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;
- ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;
- республика, вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter