Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки хил иккита тайм: ЕЧЛ илк финалчиси маълум бўлди

Икки хил иккита тайм: ЕЧЛ илк финалчиси маълум бўлди

Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида «Вилярреал» ўз майдонида «Ливерпул»ни қабул қилди ва аламли мағлубиятга учради.

Англияда ўтган биринчи ўйинда ҳам «сариқ сувости кемаси»нинг иши юришмаганди. Бу гал улар биринчи таймни шиддат ва важоҳат билан бошлади ҳамда 2:0 ҳисобини тиклашга эришди.

Аммо иккинчи таймда «Ливерпул» яна ўзига келди ва бўлимни йирик ҳисоб билан якунлади. Натижада ҳисоб 2:3, умумийси эса 2:5 бўлди. «Ливерпул» ЕЧЛ илк финалчисига айланди.

Бугун Мадридда «Реал» Англиянинг бошқа жамоаси «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини

Вильярреал - Ливерпуль - 2:3
Голлар: Булайе Диа, 3 (1:0). Франсис Коклен, 41 (2:0). Фабиньо, 62 (2:1). Луис Диас, 67 (2:2). Садио Мане, 74 (2:3).
3 май. Вильярреал. «Эстадио-де-ла-Серамика» стадиони. 21872 томошабин.
Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).
Биринчи ўйин: 0:2

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг