Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллар миқдорида пул берилади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;
1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter